Brian Hook: Эронга қарши санкциялар қўллашни давом эттирамиз
(last modified Tue, 31 Dec 2019 09:45:13 GMT )
декабр 31, 2019 14:45 Asia/Tashkent
  • Brian Hook: Эронга қарши санкциялар қўллашни давом эттирамиз

Кеча АҚШ ТИВ-идаги " Эрон ҳаракатларига қарши гуруҳ" раиси Эроннинг минтақадаги нуфузи ва таъсиридан қаттиқ ғазабланганини таъкидлаб, Вашингтон давлати Теҳронни таслим этиш мақсадида Эронга нисбаттан санкция қўллашга давом беради деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Brian Hook  матбуот конференциясида Эрон иқтисодини заифлашиш ҳолида эканлигини иддао қилиб,  2020- чи йилда Теҳронга қарши санкцияларни кучайтиришни кўзда тутганмиз деб қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ-идаги " Эрон ҳаракатларига қарши гуруҳ" раиси  Вашингтон давлатини  минтақада ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун дипломатик ҳаракатларни ҳарбий қудратига аралашганини баён этар экан,  Эронга қарши  максимал даражадаги босим ўтказиш сиёсатлари ва санкцияларга қониқиш билдирди.

Brian Hook шунингдек  Эронга нисбатан туҳматларини такрорлаб, АҚШ армиясининг Ироқ ғарбидаги Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти базасига  берган авиазарбаларини "мудофаа учун уюштирилган ҳужум" эди деб иддао қилди.

Шу ҳолда Россия Ташқи ишлар вазирлиги  АҚШ учувчисиз учоқларини Ироқ халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш шаъбий ташкилоти базасига уюштирган ҳужумларини қаттиқ танқид этди.

Кеча Россия ТИВ-и  чиқарган баёниясида,  АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги айрим база ва  позицияларга қарши ҳужумлари ноконструктив  ва қабул этиб бўлмайдиган ҳатти ҳаракатдир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ