Покистоннинг Кавита минтақасида содир бўлган портлашда 15 нафар ҳалок бўлди
Январ 11, 2020 14:50 Asia/Tashkent
Покистоннинг Кавита шаҳридаги масжидлардан бирида содир бўлган портлашда 15 нафар ҳалок бўлиб 21 киши жароҳат олди.
Бугун Покистон ОАВ-га таяниб A R Y тарқатган хабарга кўра, кеча Балучистон вилояти маркази Кавита шаҳридаги Исҳоқобод масжидида содир этилган теракт учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.
Бундан олдин терактда ҳалок бўлганлар сони 12 нафар ва жароҳатланганлар сони 19 киши деб эълон этилганди.
Шу ҳолда, терактда жароҳат олганлардан айримининг аҳволи оғирлигича қолаётгани айтилади.
Ёрлиқ