Ҳиндистон Хитой билан чегараларида ривожланган қурол -яроқ тизимини жойлаштиришга бошлади
(last modified Sun, 12 Jan 2020 12:34:03 GMT )
Январ 12, 2020 17:34 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Хитой билан чегараларида ривожланган қурол -яроқ тизимини жойлаштиришга бошлади

Ҳиндистон армияси қўмондони, Хитой билан чегарасида ривожланган ва илғор қурол -яроқ тизилмасини жойлаштира бошлаганини хабар қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча генерал Мануж Моконд Нарвана Деҳли давлати  Хитой билан барча чегараларида инфратузилмаларни  кенгайтириш ва  илғор қурол- яроқ системларини жойлаштириш ҳолида эканлигини маълум этди.

Ҳиндистон армияси қўмондони  Хитой ва Покистон ўртасида ошиб бораётган ҳарбий ҳамкорликларига ишора қилиб,  Siachen нотинч минтақасида ривожланган ҳарбий системаларни жойлаштирилиши  Деҳли давлати учун катта аҳамиятига эга бўлгани қўшимча қилди.

2003- чи йилдан бери Деҳли ва Пекин давлатлари  чегара муаммолар борасида 21 марта музокара ўтказган аммо бу музокаралар натижа бермаган.

Хитой  давлати Уруночол- продаш штатини Жанубий Тибет минтақаси сифатида билади ва уни ўз ҳудудларининг бир қисми эканлини эълон этган.

Аммо Ҳиндистон давлати  мазкур штатдаги Туанг минтақасини ўзининг ажламас минтақаси эканлигини таъкидлаб келмоқда.