АҚШ мудофаа вазири Эрон хусусидаги Трамп иддаоларини рад этди
(last modified Mon, 13 Jan 2020 11:20:05 GMT )
Январ 13, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири Эрон хусусидаги Трамп иддаоларини рад этди

АҚШ мудофаа вазири бу мамлакат президентининг Эрон Ислом соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари кучлари қўмондони -шаҳид Суалаймонийга қарши билдирган иддаоларини рад этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  ўз сўзларида Дональд Трампнинг  Қосим Сулаймоний АҚШ элчихоналарига ҳужум қилишни масада қилганди деган иддаоларининг асоссизлигини таъкидлаб,  Трамп Эронни АҚШнинг 4 элчихонсига ҳужум қилишни режалаштирганини исботлайдиган ҳеч қандай далилга эгаь эмас деб изоҳлади.

Олдинроқ Дональд Трамп   эронлик машҳур генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятларини  олқишлаб, Эроннинг Қуддус бўлинмалари кучлари қўмондони  АҚШнинг 4 элчихонасига ҳужум қилишни режалаштирганди дея илддао қилганди.

Марк Эспер ўз сўзларида Дональд Трамп  Эрон билан олдиндан шарт қўймасдан музокара ўтказишни хохлайди деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ