Демократик партия вакиллари: Трамп президентлик қасамини бузган
Кеча АҚШ вакиллар мажлисидаги демократик партиясининг қонун чиқарувчилари АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш учун ўз даллилари хусусидаги 111 саҳифали ҳисоботини сенатга топширди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ намояндалар мажлиси демократик партияси қонун чиқарувчилари мазкур ҳисоботида, Трамп томонидан президентлик қасамни бузилганини баён этар экан, сенатни Трампга нисбатан импичмент эълон қилиб уни президентлик лавозимидан четлаштиришини сўрадилар.
Демократлар ўз ҳисоботида, Трамп президентлик қасамни бузиб АҚШ халқига ва оммавий ишончга хиёнат қилди ва қудратдан челтлаштирилиши зарурий бир амардир деб баён этди.
Мазкур ҳисоботда шунингдек, ўнлаб гувоҳлар жумладан турли мамлакатлардаги АҚШ элчилари , хавфсизлик масъуллари ва юқори мартабали давлат масъулларининг гувоҳлик беришганига тўхталиб, Трамп ўз лавозимидан суиистеъмол қилиб, конгресс ўрганишларига халал етказган деби келтирилган.
Шу ҳолда Гардиан газетаси Трампга импичмент эълон қилиниши, АҚШнинг 3 -чи президентига нисбатан эъллн этиладиган импичмент бўлади деб ёзди.
Гардиан газетаси шунингдек, АҚШ президентларидан бирини илк марта шундай бир қаттиқ босимларга дучор бўлишидир, чунки Дональд Трамп қонунларни кўп мавридларда бузилб катта хатоликка йўл қўйган деб қўшимча қилди.