Россиянинг БМТдаги намояндаси Американи Сурия армиясига ҳужум қилишда айблади
(last modified Mon, 19 Sep 2016 11:52:39 GMT )
сентябр 19, 2016 16:52 Asia/Tashkent
  • Россиянинг БМТдаги намояндаси Американи Сурия армиясига ҳужум қилишда айблади

Россиянинг БМТдаги намояндасига кўра, Америка Сурия армиясига ҳужум қилиб ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузган

Россиянинг БМТдаги намояндасига кўра, Америка Сурия армиясига ҳужум қилиб ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузган. Итарр Тасс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги вакили Виталий Чуркин якшанба кунги чиқишида шундай айтдики, АҚШ қирувчи самолётларининг Сурия армиясига қарши ҳужуми Москва ва Вашингтон ўртасидаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузиш ҳисобланади. Шунингдек, Россиянинг БМТдаги намояндаси ўз нутқи давомида шундай айтдики, Америка Сурия армиясининг аскарларига ҳамла қилиш билан Сурияда ўрнатилга ошташкесмни поймол этди. Сўнгра эса, Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига ҳужум қилишни бошлаш бўйича келишувга ҳам риоя қилмади. Россиянинг БМТдаги намояндасининг айтишича, Америка мудофаа вазирлигининг баёноти ушбу ҳужумнинг қасдан амалга оширилмаганини таъкидлайди.