Пентагон Эроннинг АҚШ базаларига берган ракета зарбаларида талофатлар сонини кўпроқ эканлигини тан олди
(last modified Wed, 22 Jan 2020 08:29:14 GMT )
Январ 22, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • Пентагон Эроннинг АҚШ базаларига берган ракета зарбаларида  талофатлар сонини кўпроқ эканлигини тан олди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Пентагон кечиккан ҳаракатида, Эроннинг АҚШдан ўч олиш мақсадида Ироқдаги Америка ҳарбий базаларга берган ракета зарбаларида талофатлар сонини олдин оэъллн этилган рақамдан анча кўпроқ бўлганини эътироф этди.

Вашингтон пост газетасининг хабар қилишича,  АҚШ давлатини  Эроннинг ракета зарбаларида Ироқдаги ўз ҳарбий  базасидаги ҳарбийларидан ҳеч бирига зарар етказилмаганини иддао қилганининг икик ҳафтасидан кейин кеча Пентагон бу ҳужумда ҳабрий базасидаги кўп ҳарбийларини жароҳат олганига тўхталиб,   Эроннинг ракета ҳужумида Ироқнинг Айнуласад ҳарбий базасида 11 нафар АҚШ ҳарбийлари жароҳат олган ва уларни даволаш учун бошқа мамлакатларга олиб кетилган деб иддао қилди.

АҚШ террорчи армияси масъуллари жароҳат олганлардан бошқа бир неча нафарини  Германиядаги Ландстал марказига  олиб кетилганини айтдилар.

 АҚШ Марказий қўмондонлик штаби террорчи ташкилоти -Синтком  ҳам бу ҳужумда АҚШнинг янада кўпроқ ҳарбий кучлари жароҳат олгани аниқ деб изоҳлади.

 Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Бу жиноятдан кейин Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳам АҚШдан қасос олиш учун Ироқнинг Ал-анбор вилоятидаги АҚШнинг Айнуласад  ва Арбил вилоятларидаги базаларига ракета зарбалар берди.

Ёрлиқ