Январ 30, 2020 13:59 Asia/Tashkent
  • Европа парламенти

Кеча Европа парламенти ўтган ҳафта Британия қироличаси ва парламенти томонидан тасдиқланган Brexit келишувига ижобий овоз берди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, "Brexit келишуви  49 -та мухолиф овоз қаршисида, 621 тарафдор овоз билан Европа парламентида ратификация қилинди.

Европа парламентида "Brexit келишувини ратификация қилингани билан, Британия жума куни расман Европа Иттифоқидан чиқади.

"Brexit келишуви  3 йил давомидаги бош берк кўчага кириб қолганидан кейин, кеча  Британия парламентида ратификация қилинди.

Ўтган пайшанба куни  ҳам Британия қироличаси  уни имзолашиши билан "Brexit"ни расман қонунга айлантирди.

Мазкур қонунга асосан Британия январь ойининг 31 куни Европа иттифоқидан чиқади ва биринчи февралдан  ўтиш давраси бошланади.

 2020 -чи йилнинг 21-чи декабрга давом этадиган бу даврда , Британия илгаригидек Европа иттифоқини қўшма бозори аъзоси сифатида қолади.

Бу оралиқда  Европа Иттифоқи билан янги битим имзолашиши кутилмоқда.

Бошқа томондан бу қонун асосида " ўтиш давраси" 2020 -чи йилнинг охиригача якунланади.

  

Ёрлиқ