АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши эътирозлар давом этмоқда
Франция ТИВ раҳбари " Аср муомаласи" шармандали лойиҳани танқид қилиб, бу хусусда илгаригидек Париж учун кўп саволлар мавжуд деб айтди.
Кеча Жан Ив Лодриан ушбу золимона лойиҳанинг асосчиларига хитобан, ҳозирги вазиятда ўзбошимчалик билан бирёқлама ҳатти- ҳаракатлар фойидасиздир деб қўшимча қилди.
30 январь куни ҳам Франция президенти Эммануэль Макрон тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун томонлар розилиги муҳим масаладир ва бир томоннинг розилиги билан тинчликка эришиш мумкин эмас деб таъкидлаганди.
Кремль наттоғи ҳам АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини БМТ резолюцияларига зиддир эканлигини эълон этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Кремль наттоғи Дмитрий Песков шунингдек, бу мавзу хусусида БМТ Хавфсизлик кенгашида бир нечта резолюция мавжуд ва бу лойиҳадан турли жиҳатлари мазкур резолюцияларга зиддир, деб аниқлик киритди.
Шу ҳолда, кеча Дональд Трамп куёви ва маслаҳатчиси Жерад Кошнер " Аср муомаласи" шармандали лойҳасини мағлуб бўлганидан кейин, бу дастур мақсадлари ижро этилмаганида, Фаластин мустақил давлатини ташкил қилишни расман тан олмайдигани билан таҳдид қилди.