Коронавирус қурбонлари сони 360 кишига етди
(last modified Mon, 03 Feb 2020 08:38:55 GMT )
феврал 03, 2020 13:38 Asia/Tashkent
  • Коронавирус қурбонлари сони 360 кишига етди

Бугун Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусга мубтало бўлган яна 56 нафарни вафот этиши билан бу вирус натижасида ҳалок бўлган, шахслар сонини 360 нафарга етганини эълон этди.

ИРНА хабарига кўра,  Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги  бу вирусга яна 2 минг 103 нафар мубтало бўлган шасарни қайтдга олинганини қўшимча қилди.

Бундан олдин  Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  бу вирус натижасида қурбон бўлган сонини 304 нафарга етганини маълум этганди.

Россия давлати ҳам коронавирусга қарши курашни кучайтириш йўналишида, Хитой билан иккита чегараларида фавқулодда вазият эълон этди.

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Касалланганларнинг 213 нафари ҳалок бўлган. Фақатгина охирги бир сутка давомида 1 982 янги ҳолат аниқланган.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистонда юқтириш ҳолати қайд этилган.

 

 

Ёрлиқ