Европа Иттифоқи АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини танқид қилди
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Борел кеча тарқатган баёниясида, Европа иттифоқи 1967- чи йилда ишғол этилган сарзаминларга Исроил режимининг ҳокимият қилишини расман тан олмайди деб эълон этди.
Борел ўз сўзларида, " Аср муомаласи" масаласи томонлар ўртасидаги билвосита музокаралари йўли орқали ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади.
ЕИ олдинроқ ҳам сионистик режимнинг ишғол этилган сарзаминларида шаҳарчалар қуришни кенгайтиришга қарши чиққанди.
Кеча Еврпадаги Фатҳ фаластинлик ҳаракати наттоғи Жамол Низол Европа Иттифоқининнг " Аср муомаласи"га қарши баёнияси АҚШ ва сионистик режимини Фаластин масаласини ҳал этиш хусусидаги Халқаро қонунларга нисбатан эътиборссизлигининг нишонасидир деб қўшимча қилди.
Шу ҳолда сионистик режим ТИВ наттоғи Ливер Ҳият " Аср муомалси" лойиҳасини рад этишни " ажабланарли ва афсусланарли" деб айтди.
Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимот маросимини ўтказди.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , Иордания дарёси ғарбий қирғоқнинг 30 фойиз ҳудудларини сионстларга берилиши, шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинларни ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.