Минглаб америкаликлар Трамп оқланишига қарши эътироз қилишди
(last modified Fri, 07 Feb 2020 12:02:27 GMT )
феврал 07, 2020 17:02 Asia/Tashkent
  • Минглаб америкаликлар Трамп оқланишига қарши эътироз қилишди

Минглаб америкаликлар импичмент бўйича суд муҳокамасида Дональд Трамп оқланишига қарши "биз берадиган овозларимиз билан сени ҳайдаймиз" ва "махфийликни қабул қилмаймиз" шиорлари билан эътироз қилишди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, пайшанба куни Американинг камида 300 шаҳрида эътирозли кўча намойишлар бўлиб ўтди ва эътирозчилар Трампнинг Нью Йоркдаги минораси қаршисида, "уни ҳибсга олинг" ва "сен гунаҳкорсан" деган шиорлар билан эътироз қилишди.

Сенатдаги хорижий алоқалар қўмитасининг аъзоси сенатор Жефф Маркелий ўзининг Твиттер саҳифасида Америка Конгресси биноси наздида эътирозчиларнинг тўпламида суханронлик қилган видеосини нашр этиб, бугун шоҳид бўган нарсамиз фақат суд охирга етгани эмасди, балки бир мафийкорлик эди. Америка президентининг ўз қудратидан сўистеъмол қилиши Сенатда нуфуз топиб, бизнинг қонунумиз ва парламентимизга ҳам таҳдид солмоқда,-деб ёзди.

Бу эътирозларда қатнашган сенатор Оёна Персли ҳам ўзининг Твиттер саҳифасида нашр этган паёмида, бу деморктияда сиз ҳали ҳам халққа жавоб берасиз ва биз ғазабимизни адолатни излаш ҳуқуқимизга қаратамиз,-деб эълон қилди.

Бу эътирозлар оқибатида "Америкаликлар Трампни гунаҳкор деб билишади"  деган ҳаштаги Твиттер саҳифаларида тез-тез ишлатиладиган атамалардан бирига айланиб қолди.

Ёрлиқ