Хитойда коронавирус қурбонларининг сони 636 нафарга етди
(last modified Fri, 07 Feb 2020 12:46:47 GMT )
феврал 07, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  • Хитойда коронавирус қурбонларининг сони 636 нафарга етди

Хитойда коронавирус сабабли қурбон бўлганларнинг сони 636 нафарга етди.

Хитой давлат телевиденияси бугун тарқатган хабарига кўра, коронавирусга мубтало бўлган 73 нафарнинг ҳалок бўлиши билан ушбу вирусдан ўлганларнинг сони 636 нафарга етди.

Бу хабарга кўра, Хитойнинг ( Hubei) Ҳубей вилоятида эпидемалогия маркази томонидан 2 мингу 447 нафар бу вирусга мубтало бўлганлар аниқланган ва бу вилоятда коронавирусга чалингаларнинг сони 22 мингу 112 нафарга етган. 

Шу тартиб билан Хитой бўйлаб коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони 31 минг нафардан ошди. 

Тарқатилган хабарларга биноан, ҳозиргача Филиппин ва Гонконгда икки нафар коронавирусдан ҳалок бўлгани рўйхатга олинган.

Бироқ, Хитой ташқи ишлар вазири Хуа Чунинг пайшанба куни ушбу мамлакатдаги хорижий фуқаролар коронавирус эпидемияси туфайли парвозларнинг тўхталишидан хавотир олмасликлари керак, чунки Хитой давлати томонидан бундай сайъ-ҳаракат амалга оширилгани йўқ,-деб айтди.

Ёрлиқ