Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган
(last modified Sat, 08 Feb 2020 12:22:29 GMT )
феврал 08, 2020 17:22 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган

2001 -чи йилда Афғонистон ҳудудида АҚШ ҳарбий иштирокини бошланиши билан, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб борган.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Афғонистон ахборот манбалари  2018 чи йилда опиум ишлаб чиқариш ҳажми 5 минг 500 тоннага етди ва бу рақам 2019 -чи йилда 6 минг 700 минг тоннага етган.

Мазкур хабарга асосан,  АҚШ  2018- чи йилда Афғонистонда кўкнор экинзорларини камайганини иддао қилган бўлсада, аммо маълумотлар  ўтган йилларга қараганда  опиум ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайганидан далолат бермоқда.

АҚШ ҳақиқатдан йироқ бўлган сўнгги ҳисоботида, 2018 чи йилда  Афғонистонда 221 минг гектар ерларда кўкнор экиларди, аммо 2019- чи йилда эса 160 гектарга етди деб иддао қилди.

АҚШ армияси 19 йил олдин терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш баҳонаси билан  Афғонистонга ҳужум қилди.

 АҚШнинг бу ҳужуми нафақат ҳеч қандай натижа бермаган, балки Афғонистонда нотинчликларни кўпайиши ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилишини ошишига сабаб бўлган.

  

Ёрлиқ