Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 904 нафарга етди
Кеча Хитой давлати бу мамлакатдаги коронавирус қурбонлари сонини 904 нафарга етганини маълум этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Пекин давлати ҳозиргача бу вирусга 29 мингдан ортиқ хитойликларни мубтало бўлганини таъкидлаб, улардан 1795 нафари даволаниб уйига жавоб берилган деб эълон этди.
Эндиликда коронавирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари , дунёнинг яна 23 мамлакатида ҳам қайд этилган.
Хитойнинг Миллий ва Молия вазирликлари бу вирусга қарши кураш учун 8,74 миллиард доллар маблағ ажратган.
Шунингдек Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий 30 январь куни Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, коронавирус дунёдаги катта фожеа бўлгани сабаб, бутун дунё мамлакталари унга қарши кураш жараёнида Хитой билан ҳамкрлик қилишлари зарурлигини ёзди.
У ўз твитида хитойликларнинг кучли бошқарув, масъулият ҳамда саъй ҳарак билан ушбу қийин босқичдан ўтишларига умид қиламиз деб қўшича қилганди.