Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 1523 нафарга етди
(last modified Sat, 15 Feb 2020 08:57:23 GMT )
феврал 15, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 1523 нафарга етди

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу мамлакатдаги коронавирус қурбонлари сонини 1523 нафарга етганини тасдиқлади.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тарқатган баёниясида, ўтган 24 соат ичида  Хитойда коронавирусга мубтало бўлган шахслардан 139 нафарини ҳалок бўлиши билан  қурбонлар сони 1523 нафарга етди.

Хитойниг Соғқлини сақлаш вазирлиги баёниясида, ўтган 24 соат ичида 2 минг 641 нафарни коронавирусга мубтало бўлиши билан,  касалланганлар сони 66 минг 492  кишини ташкил қилди.

Хитойнинг Соғлиқни сақлш вазирлиги шунингдек, декабрь ойи охирида Хитойнинг Хубей вилояти маркази Ухан шаҳрида коронавирусни пайдо бўлиш ва тарқалиши аввалидан ҳозиргача  1716 нафар шифокорлар, тиббий ёрдамчилар ва ҳамширалар ҳам коронавирусга мубтало бўлган.

Коронавирус Хитойдан ташқари дунёнинг яна 25 мамлакатида ҳам қайд этилган.