Лавров АҚШни Европа ва Осиёда ракеталарини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i50390-Лавров_АҚШни_Европа_ва_Осиёда_ракеталарини_жойлаштириши_тўғрисида_огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари АҚШни Европа ва Осиёда ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштириши тўғрисида огоҳантирди.
(last modified 2020-02-18T13:17:41+00:00 )
феврал 18, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШни Европа ва Осиёда  ракеталарини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари АҚШни Европа ва Осиёда ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштириши тўғрисида огоҳантирди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Мюнхен конференциясида қатнашганидан сўнг, мухбирлар билан суҳбатида  албатта биз бу мавзу хусусида Франция билан суҳбатлашамиз, аммо  ракеталар масаласида аниқ бир хулосага келишимиз учун кўптомонлама музокаралар ва кўпёқлама маслаҳатлар ўтказишимиз лозим ва бу учрашувда АҚШ ҳам қатнашиши зарур деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари  АҚШ давлатини INF - ўрта масофага мўлжалланган ядровий ракеталар битимидан чиқаннини танқид қилиб, АҚШ ушбу битимни нобуд этди ва бир вақтлар тақиқланган ва эндиликда  яширмайдиган  ракеталарни Европа ва Осиёда жойлаштириш учун йўлни текислашда фаол ҳаракат қилиб келмоқда деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз INF  битими  1987 чи йилда АҚШ ва собиқ Шўролар иттифоқи раҳбарлари томонидан имзоланганди ва дунёда ядровий қуролларни назорат этишда асосий рол ўйнаб келганди.

АҚШ август ойида  ушбу битимдан чиқди ва унинг ортидан Россия ҳам мазкур битимни тарк этди.