БМТ ҳисоботчиси: генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани Халқаро қонунларни бузиш эди
(last modified Wed, 19 Feb 2020 06:39:30 GMT )
феврал 19, 2020 11:39 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳисоботчиси:  генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани Халқаро қонунларни бузиш эди

Кеча БМТнинг махсус ҳисоботчиси, Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятларини Халқаро қонунларни бузиш эканлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча БМТнинг махсус ҳисоботчиси  Agnes Callamard ўз сўзларида  Қосим Сулаймонийни террор этилгани оқибат бир фожеага айланадиган нотўғри бир ҳаракатларга асос солади  деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йлнинг 3 январида  АҚШ террорчи армияси авиазарбаларида Бағдод аэропортида Ироққа  меҳмон бўлиб борган генерал Қосим Сулаймоний ва унинг шериклари шаҳид бўлдилар.

 АҚШ уруш вазирлигининг эълон қилишича  бу ҳужумга Дональд Трампнинг шахсан ўзи дастур берган.

 

Ёрлиқ