Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 2663 нафарга етди
(last modified Tue, 25 Feb 2020 07:44:20 GMT )
феврал 25, 2020 12:44 Asia/Tashkent
  • Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 2663 нафарга етди

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус натижасида яна 68 нафарни қурбон бўлиши билан бу мамлакатдаги коронавирус қурбонлари сонини 2663 нафарга етганини эълон этди.

CNBC телеканали тарқатган хабарга кўра, Хитой миллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги кечанги ҳисоботида, мамлакатдаги коронавирусга мубтало бўлганлар сони 77 минг 657 нафарга ва қурбонлар сони, 2 минг 663 нафарга етганини маълум этди.

Мазкур хабарга асосан, кеча қурбон бўлганлар сони якшанба куни қайд этилган 150 нафарга қараганда 50 фойиз камайган аммо мубталолар сонига 99 нафар қўшилган.

Бундан олдин  Хитойда коронавирус натижасида  қурбонлар сонини 2 минг 442 нафарга етганини эълон этди.

Мазкур баёнияда келтирилишича,  айни пайтда Хитойда коронавиурсга мбутало бўлганлардан 23 минг 92 нафари даволанган.

 

Ёрлиқ