Хитой ва Италияда коронавирус қурбонлари сони кўпайиб бормоқда
(last modified Sat, 29 Feb 2020 08:44:20 GMT )
феврал 29, 2020 13:44 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Италияда коронавирус  қурбонлари сони кўпайиб бормоқда

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2835 нафар ва Италияда эса 21 кишига етди.

Франс-пресс тарқатган хабарга кўра, бугун Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  коронавирус хасталигидан яна 427 нафарни вафот этиши биолан Хитойда бу вирус қурбонлари сони 2835 нафарга етганини маълум этган.

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш комиссияси ҳам  бу мамлакатда 427 нафарни коронавирусга чалингани билан  мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 79 минг 251 нафарни ташкил қилаётганини қўшимча қилди.

Кеча Хитойнинг Соғлиқни сақлаш манбалари бу мамлакатда  коронавирус натижасида қурбон бўлганлар сонини 2788 нафар ва мубталолар сонини 78 минг 824 нафар деб эълон этганди.

Кеча Италия давлат манбалари ҳам кечанги хабарида  бу мамлакатда коронавирус натижасида вафот этганлар сонини 21 киши деб эълон этди.

Италия давлати шунингдек  ҳозиргача бу мамлакатда 821 нафарни коронавирусга мубтало бўлганини баён этди.

Сўнгги маълумотлар асосида,  ҳозиргача бутун дунёда 82 минг нафар коронавирусга чалиниб 32 минг нафари тузалиб кетган.

 

Ёрлиқ