Пентагон Хитой армияси АҚШ қирувчи самолётини нишонга олганини иддао қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Хитой денгиз кучлари АҚШ ҳарбий самолётини лазер билан нишонга олди деб иддао қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Пентагон Хитой денгиз кучлари Халқаро ҳаво ҳудудларида АҚШ армияси ҳарбий самолётини лазер билан нишонга олганини эълон қилди.
Пекин давлати ҳозиргача, Пентагоннинг ушбу иддаоси борасида ҳеч қандай аксиламал кўрсатмаган.
Айрим ахборот манбалари ҳам олдинроқ Тинч океанидаги АҚШ флоти маълумотларига таяниб, Хитойнинг денгиз кучлари 17 февраль Гуам ғарбидаги 370 майлида ҳаракат қилаётган АҚШ ҳарбий самолётига лазер орқали ҳужум қилган деб иддао қилди.
АҚШ бу иддаосини эълон қилиши билан Хитой денгиз кучлари кемасини хавфли ва нопрофессионал деб баҳолади.
Ҳарбий лазерлар оддий ҳолатга мушоҳада қилиш мумкин эмаслиги ва фақат радар орқали аниқлашнинг имкони борлиги айтилади.
АҚШ армияси ҳарбий лазерлар самолёт , кемалар ва денгизчиларга жиддий зарар етказиши мумкин.