Помпео генерал Сулаймонийни террор этилганини оқлашга уринмоқда
(last modified Sat, 29 Feb 2020 10:10:11 GMT )
феврал 29, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Помпео генерал Сулаймонийни террор этилганини оқлашга уринмоқда

АҚШ ТИВ раҳбари яна бир бор асоссиз иддаолари билан бу мамлакат террорчиларини эронлик генерал Қосим Сулаймонийни террор этганини оқлашга уринди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Майк Помпео  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги Вашингтон армияси жиноятини оқлашда, бу ҳатти- ҳаракат билан минтақада АҚШ ҳарбийларига қаратилган хавф -хатар камайтирилди деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январь кун АҚШ террорчи армияси Бағдод аэропортида генерал Сулаймоний минган машинани учувчисиз учоқлар билан нишонга олиб, уни шаҳид этдилар.

Генерал Сулаймоний Ироқ давлатининг расмий даъвати билан мамлакатга сафар қилганди.

 АҚШ ТИВ раҳбари ўзининг ёлғон изҳороти давомида  Эронни терроризм ҳомийси ва яҳудийларга қарши давлат эканлилии иддао қилиб, Эрон давлати Ироқдаги юзлаб АҚШ ҳарбийлари ўлимида масъулдир деб  қўшимча қилди.

Помпео ўз сўзларида  Эронга қарши таҳдидларини такрорлаб, Теҳрон давлатига қарши максимал даражадаги босимларидан асли мақсадини  Эронни ўз позициясини ўзгартиришга мажбурлаш эканлигини эълон этди.

Ўтган ойлар ичида Трамп давлати яроқсизлиги ва Эрон билан кескинликларни оширгани туфайли дунё ва АҚШ ичкарисида кўп танқидларга учрамоқда.  

Ёрлиқ