март 01, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • Коронавирус туфайли Покистон- Афғонистон чегараси ёпилади

Покистон давлати коронавирусни кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Чаман минтақасидаги Афғонистон билан чегарасини ёпиб қўйишини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистондаги Покистон элчихонаси тарқатган баёниясида, Покистон давлати  коронавирусни тарқалишини олдини олиш мақсадида Спин Булдак-Чаман чегарасини эртадан бошлаб ёпиш қарорига келди деб эълон этди.

Афғонистон давлати ҳам  ҳар куни бу мамлакатда коронавирус тарқалиши хусусида хабар бермоқда.Унинг асосида ҳозиргача  10 нафар коронавирусга мубтало бўлишга гумон қилиниб карантинага олинган.

Шу ҳол билан бирга Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлган шахсларни аниқланганини тасдиқламаган.

   

Ёрлиқ