Деҳлида мусулмонларга қарши ҳужумлар тобора ошиб бормоқда
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида мусулмонларга қарши ифротий айрим ҳиндилар гуруҳининг уюшган сўнгги ҳужумлари ва жиноятлари илгаригидек давом этмоқда.
Гардиан газетасининг хабар қилишича, Ҳиндистонда мусулмонларга фуқаролик бермаслик жанжалли қонунга нисбатан эътирозлар жараёнида кеча ифротий айрим ҳиндиларни мусулмонларга қарши ҳужумлари ва жиноятлари янада авж олди.
Мазкур хабарга асосан, Деҳлидаги масжидларнинг биридан ўз уйига қайтиши пайтида 37 Муҳаммад Зубайр номли мусулмон эркакни ифротий ҳиндилар ҳужумига учраганидан олинган видеотасвирларни тарқатилгани кўп аксиламаллар ва эътирозларга сабаб бўлди.
Мазкур хабарда келтирилишча, ифротий айрим ҳиндилар қўлида ёғоч ва темир олиб мусулмонларга ҳужум қилиб улардан бир гуруҳини жароҳатлантиришган.
Эслатиб ўтамиз Деҳли шимоли шарқида ўтган 4 кун мобайнидаги тўқнашувларда бир нечта масжидларда олов қўйилиб бир гуруҳи мусулмонларни ўз уйида триклайин ёқиб юборилди шунингдек айримлари ифротий ҳиндийлардан қаттиқ калатакланди.
Ҳиндистон полицияси эса ушбу ваҳшатли ҳодисага шоҳид бўлиб аралашмагани ва ҳатто ифротий ҳиндиларга ёрдам бериб ушбу жиноятларда ҳисса қўшгани айтилади.
Ўтан йилнинг декабрда Ҳиндистон парламенти қўшни давлатлардан келадиган ва мусулмон бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш лойиҳасини қабул қилди. Бу лойиҳа танқидчилари эса Деҳли давлатининг бу ҳатти- ҳаракатини мусулмонларни камситиш, четлаштириш ҳамда мамлакат конституциясини тенглик принсипига қарши позиция деб баҳолашмоқда.