Россияда 34та теракт олди олинган
(last modified Wed, 04 Mar 2020 06:37:24 GMT )
март 04, 2020 11:37 Asia/Tashkent
  • Россияда 34та  теракт олди олинган

Россиянинг терроризмга қарши кураш миллий қўмитаси Россия давлат кучлари томонидан 34 та терактнинг олдини олингани ҳақида хабар қилди.

Итар ТАСС хабарига кўра, кеча Россиянинг терроризмга қарши кураш миллий қўмитаси раиси Игорь Колягин ўз сўзларида, 2019 йилда Россия хавфсизлик кучлари ўтказган чора- тадбирлари жараёнида  террорчилик мақсаддаги 54 жиноятлар улар жумласидан 34 терактни олдини олишга муваффақ бўлишди деб таъкидлади.

Колягин шунингдек Россия миллий гвардияси ва хавфсизлик кучлари  қурол ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланган террорчи гуруҳларнинг 83 ноқонуний омборларини аниқлаб зарарсизлантирилганини ҳам қўшимча қилди.

Россиянинг терроризмга қарши кураш милий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ўз сўзларида  мамлакат хавфсизлик кучлари шунингдек  террорчиларни жиноят содир этиш учун фойдаланмоқчи бўлган кўп  портловчи моддалар, қурол ва бошқа тажҳизотларини кашф этиб мусодара этганини баён этди.

Россия давлат масъуллари олдинроқ ҳам ўтган йили 32 нафар улар жумласидан террорчи гуруҳларнинг 9 етакчиси давлат кучлари билан тўқнашувларда йўқ қилинганини эълон этди.

 

 

Ёрлиқ