Италия бўйлаб карантина эълон қилинди
Бугун Италия Бош вазири мамлакатда коронавирусни тез суръат билан тарқалиши туфайли бутун мамлакатни карантина қилишга дастур берди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Италияда коронавирусни юқтириб олганлар, сонини 9 мингдан ошггани ортидан мамлакат бош вазири Твиттер саҳифасидаги шошилинч мурожаатида карантина қилиш кенглиги бутун мамлакатни қамраб олади ва энди Италиянинг фақат шимол минтақаси карантина қилингани йўқ деб эълон қилди.
Италия Бош вазири шунингдек фуқароларни коронавирусга қарши курашда ижобий натижаларга эришилишига қадар ўз уй -манзилларида қолишларини сўради.
Эслатиб ўтамиз ҳозиргача коронавиурс туфайли Италияда 463 киши қурбон бўлган. Бу мамлакатда коронавирус тез суръат билан тарқалмоқда.
Сўнгги хабарларга асосан, коронавирус эндиликда дунёнинг 114 мамлакатида қайд этилган. Бу вирусга чалинганлардан 64 минг нафари соғайиб, 4 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.