Австралияда самолёт ва Покистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
Австралия полицияси мамлакат шимоли -шарқида самолётни қулаб тушганида барча экипажидаги барча одамлар ҳалок бўлганини эълон этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Австария полицияси тарқатган баёниясида, самолёт бугун Австралиянинг Queensland штати Cape York ярим оролидаги Лакҳарт дарёси яқинида ҳалокатга учраган ва натижада экипажидаги 5 нафарнинг барчаси қурбон бўлган деб аниқлик киритди.
Самолётни қулаганининг сабаблари ўрганилмоқда.
Бугун шунингдек Покистон манбалари бу мамлакат армияси қирувчи самолётларидан бирини ҳалокатга учраганини хабар қилишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Покистон ҳаво кучлари наттоғи ҳам Исломобод шаҳрининг Зируполинт минтақаси осмонида тактикий ўқув парвозни амалга ошириши чоғида мамлакат армиясининг ЭФ-16 қирувчи самолётини қулаганини эълон этди.Қирувчи самолёт экипажида 2 киши бўлган ва уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.