март 15, 2020 15:50 Asia/Tashkent
  • Коронавирус масаласида АҚШ ва Германия ўртасида кескинликлар авж олмоқда

АҚШ президенти, кўп харажатлар билан коронавирусга қарши ваксина ишлаб чиқариш заминасидаги германиялик компанияларидан бирининг ўрганишлар натижаларини сотиб олишга уринмоқда.

Германиянинг Валт Эм Зонтаг газетасининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Германиянинг CureVac компаниясига коронавирусга қарши ишлаб чиқаришдаги барча натижаларини АҚШга топшириши учун йирик маблағлар таклиф қилганини ёзди.

Аммо Германиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари Берлин давлатини  бу компания ўрганишлар  ва ваксина ишлаб чиқариш натижаларини Германияда сақлаш учун саъй- ҳаракат қилишини эълон этдилар.

CureVac компанияси ва Повел Эрелиш давлат институти  Германиянинг умумий бюджетидан фойдаланиб, коронавирсга қарши ваксинани ишлаб чиқариш ҳолидадир.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирусга чалинанлар сони суръат билан ошиб бормоқда аммо Трамп илгаригидек бу заминдаги ҳатти -ҳааркатларини самарали қилиб кўрсатишга уринмоқда.

АҚШнинг Нейшнл- интерест журнали ҳам  АҚШда коронавирусни тарқалиши 2020 чи йилдаги президентлик сайловларида Трампнинг сайланишига таъсир ўтказиши мумкинлигини ёзди.

Ёрлиқ