ЖССТ Бош котиби: коронавирус бўҳрони уруш вазиятини эсга келтиради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби янги огоҳлантиришида коронавирус бўҳронини уруш вазиятига ўхшаттирди.
Франс 24 ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби Тедрос Аданом коронавирус инфекцияси суръат билан тарқалмоқда ҳамда дунё давлатларини айрим чоралар кўриб чиқиши, жумладан чегараларни ёпиши карантин, уй -карантинаси ҳамда жамоат жойлари ва умумий маконларда чекловлар жорий этишларига ундаган ва бундай вазият уруш бўлмаган бир шароитда камдан кам учрайди деб изоҳлади.
Дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 198 мингдан ошганини аниқлангани билан бир вазиятда ЖССТ Бош котиби барча мамлакатларни бу вирусга чалинганликда гумонланган шахсларни ташхисдан ўтказишни сўраган.
Сўнгги маълумотларга асосан ҳозиргача дунё бўйлаб 198 минг 612 нафар коронавирусга чалинган ва улардан 7 минг 988 нафари вафот этган.