Дунёда коронавирусга қарши кураш учун 20 -та халқаро лойиҳалар тайёрланмоқда
(last modified Sat, 21 Mar 2020 08:32:08 GMT )
март 21, 2020 13:32 Asia/Tashkent
  • Дунёда коронавирусга қарши кураш учун 20 -та халқаро лойиҳалар тайёрланмоқда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти турли давлатлар олимлари коронавирусга қарши кураш ва вакцина ишлаб чиқариш учун 20 лойиҳани ижро этаётгани ҳақида хабар қилди.

СИ ЭН БИ СИ телеканалининг хабар қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда дастурлар бўлинмаси раиси Maria Van Kerkhove  Швецариянинг Женева шаҳрида ўтказилган пресс -конференцияда  ушу жараёни суръат олгани ҳайратланарлидир аммо  вакцина ишлаб чиқарилиши ва уларни оммага топшириши учун узоқ йўл бор деб изоҳлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда дастурлар бўлинмаси ижроий  директори Michael Ryan ҳам бу конференцияда клиник синовларни таъкидлаб,  дунёнинг кўп аҳолиси учун мўлжалланган шундай бир маҳсулотни синовдан ўтказиш ва фойдаланишда эҳтиёткорлик билан амал қилиш зарурлигини қўшимча қилди.

Ў шунингдек  бу вирусдан ҳам ёмонроқ ва хатарлироқ нарса ёмон вакцинадир деб баён этди.

Эслатиб ўтамиз бугунги кунда дунё миқёсида 276 минг 803 нафар коронавирусга мубтало бўлган улардан 11 минг 422 нафар вафот этган шунингдек 91 минг 952 нафари тузалган.

 

Ёрлиқ