Афғонистонда коронавирусдан ҳалок бўлган биринчи ҳолат қайд этилди
Афғонистон соғлиқни сақлаш манбаси ушбу ўлкада коронавирусдан ҳалок бўлган биринчи шахс ҳақида хабар берди.
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, Афғонистон шимолида жойлашган Балх вилоятининг соғлиқни сақлаш идораси якшанба куни уч кун олдин Балхнинг Деҳдодий шаҳрида ҳалок бўлган шахснинг коронавирус ташхиси бугун мусбий чиқди,-деб эълон қилди.
Айтилишича, вафот этган бу шахснинг оиласи жасадни дафн этишларидан кейин Толибон гуруҳи назорати остида бўлган минтақага боришган.
Афғонистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 34 кишига етди.
Бироқ, Покистонда коронавирус эпидемияси тарқалиши давом этиши эса ушбу мамлакатнинг давлати томонидан айрим минтақаларда, шу жумладан Сенд вилоятида комендантлик соати эълон қилиши сабабига айланган.
Ҳозиргача ушбу мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 799 кишига етган ва 6 киши эса вафот этган.