Ҳиндистон 1.3 миллиард аҳолиси учун карантин эълон қилди
(last modified Wed, 25 Mar 2020 09:44:16 GMT )
март 25, 2020 14:44 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон 1.3 миллиард  аҳолиси учун карантин эълон қилди

Ҳиндистон  бош вазири  халққа қилган мурожаатида вируснинг тарқалишига қарши курашнинг энг самарали йўли ижтимоий масофаланиш эканлигини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, 1,3 миллиарддан ортиқ аҳолининг уйларидан чиқишини тақиқловчи карантин бугун, 25 март куни ярим кечасидан бошлаб амалга оширилади ва ҳозирча 3 ҳафта давом этади. Лекин, ҳиндлар ҳукуматнинг тавсияларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлишаётгани айтилмоқда.

Бош вазир Нарендра Модининг фикрича қамоқдагиларнинг кӯп қисми ҳам озодликка чиқарилиши мумкин.

Охирги маълумотларга кӯра Ҳиндистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 520 нафарни ташкил этиб, улардан 10 нафари ҳаётдан кӯз юмган

Ёрлиқ