Кобулдаги ҳиндлар ибодатхонасига қилинган ҳужумда 25 киши қурбон бӯлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51135
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг наттоғи Кобулдаги ҳиндлар ибодатхонаси "Доромшоло"га қилинган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ӯлдирилгани ва 8 киши мажруҳ этилганини эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 25, 2020 17:26 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги ҳиндлар ибодатхонасига қилинган ҳужумда 25 киши қурбон бӯлди

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг наттоғи Кобулдаги ҳиндлар ибодатхонаси "Доромшоло"га қилинган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ӯлдирилгани ва 8 киши мажруҳ этилганини эълон қилди.

Эрон Телерадиокомпанияси мухбирининг Кобулдан хабар қилишича, бугун Фирдавс Фаромарз қуролли ҳужумчилардан икки нафари зарарсизлантирилгани ва 9 нафар боланинг гаровдан озод қилинганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳиндлар ибодатхонаси Кобулнинг Шурбозор кӯчасида, аҳоли зич яшайдиган минтақада жойлашгани учун гаровга олинганларни озод қилиш амалиёти ӯта эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда.

Ҳиндларнинг Афғонистон Парламентидаги  вакили Нарандр  Сингнинг айтишича, қуролли ҳужум пайти ибодатхонада 150 киши бӯлган. Шу сабабли қурбон бӯлганлар сони янада ортиши эҳтимоли мавжуд.

Айрим маҳаллий манбалар ҳужумчиларнинг 4 нафар эканлигини айтишмоқда. 

ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум масъулиятини зиммага олган.