Саккиз мамлакатнинг БМТ Бош котибига мактуби
(last modified Thu, 26 Mar 2020 06:33:53 GMT )
март 26, 2020 11:33 Asia/Tashkent
  • Саккиз мамлакатнинг БМТ Бош котибига мактуби

Эрон, Россия, Хитой ,Куба, Шимолий Корея, Ироқ, Венесуэлла, ва Никарагуа мамлакатларининг БМТдаги вакиллари бу ташкилотнинг Бош котибига ёзган мактубларида коронавирус барчанинг муштарак душмани эканлигини таъкидлаб, бу вирусга қарши курашда санксцияларнинг салбий таъсир қилиши ҳақида огоҳлантиришди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кӯра Эрон, Россия, Хитой,Куба, Шимолий Корея, Ироқ, Венесуэлла, ва Никарагуа мамлакатларининг БМТдаги вакиллари бу ташкилотнинг Бош котибига ёзган мактубларида Американинг бир томонлама, ғайриқонуний, барча халқаро қонунчилик нормаларига тӯғри келмайдиган, БМТ қарорларини поймол этувчи  санкциялари айрим мамлакатларнинг коронавирусга қарши кураши йӯлида тӯсиқ бӯлаётганини таъкидлашди.

БМТ мустақил таҳлилчиларининг "санкциялар дунё аҳолисининг учдан бир қисмига босим ӯтказмоқда" деган хулосаларига ишора қилинган ҳолда бу мактубда келтирилади: сиёсий ӯзбошимчаликларнинг инсонлар жонини сақлаб қолиш йӯлига тӯғаноқ бӯлишиги йӯл қӯймаслик керак.

Мактубда келтирилишича: коронавирусга қарши кураш юксак даражадаги ҳамкорлик ва ҳамфикрлиликни талаб этади. Аммо санкциялар бу вирусга қарши курашаётган давлатларнинг сай-ҳаракатларини анчайин заифлаштирмоқда.

Эрон, Россия, Хитой,Куба, Шимолий Корея, Ироқ, Венесуэлла, ва Никарагуа мамлакатларининг БМТдаги вакиллари ӯз мактубларида  бу ташкилотнинг Бош котибидан ноқонуний ва ноинсоний санкциялар ва иқтисодий босимларга барҳам берилишини сӯрашди. 

Ёрлиқ