Оксфорд университетида коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилмоқда
(last modified Sat, 28 Mar 2020 09:24:45 GMT )
март 28, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Оксфорд университетида коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилмоқда

Оксфорд университети тадқиқотчилари коронавирусга қарши эҳтимолий вакцинани синовдан ўтказиш мақсадида 18-55 ёшдаги шахсларни танлаб эмлашни бошлашди.

Дейли мейл хабарига кўра,  тадқиқотчилар,  18-55 ёшга бўлган шахсларни коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш жараёнида қатнашишга даъват этган.

Оксфорд университети,  тарқатган баёниясида, бу вакциналар айни ҳолда ишлаб чиқарилмоқда, аммо келаси ҳафта тайёрланади деб эълон этди.

Бу синовда қатнашувчилар икки гуруҳга бўлинади.

Биринчи гуруҳда мазкур вакцина ва боқша гуруҳда  зарарсиз бир модда синовдан ўтказилади.

Албатта  худди шахслар асосий вакцина ва ё бошқа моддани қабул қилганини билишмайди.

Бу синов жараёни бошланган бўлсада, аммо кўнгиллилар бир неча ҳафта кутиб туришлари тўғри келади.

Бу муддат ичида  мазкур ваксина Англиянинг умумий соғлиқни сақлаш синовларида кўриб чиқилади.

Ушбу вакцинани ишлаб чиқарилиши, жараёни ҳам Оксфорд университетида ижро этилади.

Вакцинани ишлаб чқариш жараёни январь ойида бошланганди.