Франция, Италия ва Англияда коронавирусдан вафот этганлар сони кескин ошди
Сўнгги кунларда Англия, Италия ва Францияда коронавирус натижасида вафот этган шахслар сони кескин ошди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Англиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусдан 216 нафарни вафот этгани билан мамлакатда бу инфекция қурбонлари сонини 1235 нафарга етганини эълон этди.
Англиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳозиргача мамлакатда 19 минг 522 нафар коронавирусга мубтало бўлган.
Италиянинг фавқулодда ҳолатлар штаби ҳам янги маълумотларни маълум этиб, мамлакатда ҳозиргача 97 минг 689 нафари коронавирусга чалинганини қўшимча қилди.
Хабарга асосан, ўтган бир суткада Италияда яна 756 нафарни вафот этиши билан қурбонлар сони 10 минг 779 нафарга етган.
Франциянинг Соғлиқни сақлаш бош директори Жером Саломон ҳам мамлакатда яна 292 нафарни қурбон бўлиши билан коронавиурсдан вафот этганлар сонини 2 минг 606 нафарга етди деб маълум этди.
Шунингдек ўтган 24 соат ичида Францияда 2 минг 599 нафаркоронавирус юқтириб олган ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 40 минг 174 нафарга етди.