АҚШ коронавирус қурбонлари бўйича Хитойдан ҳам ошиб кетди
(last modified Wed, 01 Apr 2020 07:07:47 GMT )
апрел 01, 2020 12:07 Asia/Tashkent
  • АҚШ коронавирус қурбонлари бўйича Хитойдан ҳам ошиб кетди

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 3 минг 800 нафардан ошди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча АҚШ ОАВ-и  мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 187 минг 347 кишига етган ва улардан 3 минг 860 нафари вафот этганини эълон этди.

Эндиликда коронавируснинг энг кўп ҳолатлари қайд этилган АҚШ  бу вирус қурбонлари бўйича Хитойдан ошиб, дунёда коронавирусдан энг кўп зарарланган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Хитойда эса коронавирусдан зарарланганлар  сони 81 минг 518 нафарни ташкил этади ва ҳозиргача улардан 3 минг 305 нафари ҳалок бўлган.

ЖССТнинг кечанги хабарида келтирилишча, АҚШ келажакда коронавируснинг янги ўчоғига айланиши эҳтимолдан йироқ эмас.