Россиядаги 32 республика ва губерниялари карантинга олинди
Россия коронавирусни тарқала бошлангани билан бу мамлакатдаги 32 республика ва губерниялари карантинга олинган.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россиядаги 32 респиблика ва губерниялари жумладан Татаристон, Чеченистон, Калининград, Владимир ва Ростов минтақалари раҳбарлари кечанги сўзларида, карантинга олиш лойиҳасини ижро этиш бошлашгани эълон этдилар.
Москвада ижро этила бошланган бу лойиҳа асосида шаҳар яшовчилари фақат зарурий шароитда ўз уйидан чиқишлари мумкин.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин душанба куни бутун мамлакатда уйда ўзини карантинга олиш лойиҳасини ижро этишни таъкидлади.
Мишустинга кўра, айни ҳолда Россия давлатининг асли мақсади коронавирусни ўз авжига етшини олдини олишга қаратилган.
Шунингдек Россия давлати карантин қоидаларни бузаётганларни жаримага тортиш қонунини чиқарган.