Россиянинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдид қилинди
Россия хавфсизлик масъуллари мамлакатнинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдидлар олганини эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча нотаниш шахслар Москванинг Шерьеметово аэропорти имейлига хат йўллаб, Россияда 3 самолёт- Красноярск -Москва, Перм- Москва, Москва-Санкт-Петербург ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдид қилдилар.
Хабарга асосан, биринчи таҳдид Перм-Москва самолётида бомба қўйилгани билан таҳдид этилди, аммо бу самолёт аэропортда қўнди ва ундан кейин Москва -Санкт- Петербург самолёти ҳам тинч ва соқ-саломат қўнган.
Россия хавфсизлик масъулларига кўра, жорий йилнинг март ойида бир неча маротаба Россия самолётлари ичкарисида бомба ўрнатиш билан таҳдидлар қилинган аммо ҳозиргача барчаси асоссиз бўлган.