апрел 05, 2020 12:31 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда қўлга олинган ИШИД жангариси: Покистон жосуслик ташкилоти ИШИД билан ҳамкорлик қилмоқда

ИШИД террорчи гуруҳининг Хуросон бўлинмаси етакчиси Аслам Форуқий лақабидаги Абдуллоҳ Урикзай минтақанинг айрим давлатлари жосуслик ташкилотларини бу террорчи гуруҳи билан кенг -қамровли ҳамкорликларини фош этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Афғонистон миллий хавфсизлик идораси тарқатган баёниясида,  19 нафар бошқа террорчилар билан Афғонистонда қўлга олинган ИШИД террорчи гуруҳининг Хуросон бўлинмаси  етакчиси Аслам Форуқий  минтақадаги  айрим давлатлар айниқса Покистон жосуслик ташкилотини бу террорчи гуруҳ билан ҳамкорликда бўлганини тан олди.

Афғонистон миллий хавфсизлик идораси маълумотига асосан, Форуқ ўзи Покистоннинг Урикзай эженси минтақаси яшвочисидир.

Афғонистон миллий хавфсизик идораси ўз сўзларида  Форуқий  ҳам Абусаъид Божварийни ўлдириланидан сўнг, Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи етакчи этиб тайинланганди, шунингдек Лашкари Тайиба ва Ҳаққоний террорчи гуруҳчалар билан яқиндан ҳамкорлик қиларди.

Афғонистон хавфсизлик  идораси эълонига биноан, бу мамлакатдаги ИШИД ҳарбий масъули   Маоз лақабидаги  Қори Зоҳид   ва Афғонистоннинг Нангарҳор минтақасида ИШИДнинг турли гуруҳларига янги шахсларни жалб этиш масъули бўлган Абуталҳа лақабидаги  Сайфуло ҳам қўлга олинган.

 

Ёрлиқ