Помпео янги сафсатасида Эронга қарши санкцияларни давом эттиришни таъкидлади
(last modified Wed, 08 Apr 2020 07:06:18 GMT )
апрел 08, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Помпео янги сафсатасида Эронга қарши санкцияларни давом эттиришни таъкидлади

АҚШ ТИВ раҳбари, коронавирус вазиятида Эронга қарши санкцияларни бекор этишни таъкиблаб келаётган Халқаро ҳамжамият талабларига эътиборсизлик кўрсатиши билан яна бир бор Вашингтон давлатини Эронга қарши ноқонуний ва бирёқлама санкцияларини давом эттиришини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео  пресс -конференция жараёнида,  коронавирус шароитида Эронга нисбатан қўлланган санкцияларни бекор этилмаслигини қўшимча қилди.

Помпео  Эрон давлати ўз сиёсатларини ўзгартирмаганида санкциялар илгаригидек ўз ҳолатида қолади деб айтди.

У яна бир марта ғаразли иддаоларида  Эрон халқи  мамлакатидаги тузумни ўзгартириш томон қадам ташлашиши лозим деб фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз дунёнинг  кўп давлат масъуллари ва ташкилотлари  коронавирус вазиятида Эронга қарши йўлланан санкцияларини бекор этиш зарурлигини таъкидлашмоқда, аммо Трамп давлати  Эронга қарши санкцияларни нафақат камайтиргани йўқ балки янада кучайтирган.  

Ёрлиқ