Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Сурия масаласини муҳокама қилишди
(last modified Thu, 22 Sep 2016 13:56:49 GMT )
сентябр 22, 2016 18:56 Asia/Tashkent
  • Кремль давлати ва Вашингтон ўртасидаги ихтилофларнинг янги тўлқинини авж олгани
    Кремль давлати ва Вашингтон ўртасидаги ихтилофларнинг янги тўлқинини авж олгани

Кремль давлати ва Вашингтон ўртасидаги ихтилофларнинг янги тўлқинини авж олгани билан бир шароитда АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар.

ИтарТасс ахборот агентлиги  Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб,  Сурия ҳодисалари жумладан  АҚШ ва унинг иттифоқчиларини  Дейруззуврдаги Сурия авиабазасини нишонга олишганлиги Кремль ва Вашингтон давлатлари ўртасидаги баҳс- мунозаларни кўпайтирилганлиги билан бир ҳолда Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари  учрашиб мулоқот ўтказдилар деб эълон қилди.

Мазкур хабарга кўра,  БМТ Бош Ассамблеяси 71 чи саммитида қатнашиш учун Ню-йоркка сафар қилган Сергей Лавров АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри билан учрашган. Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари  олдин телефон орқали суҳбатларида ва учрашганида ҳам  бу икки мамлакат давлат делегациялари билан биргаликда  Сурия масаласи ва бу мамлакат бўҳронига ечим топиш мавзуси юзасидан фикр алмашдилар.

Бу музокаралар тафсилотлари ҳалигача тарқатилгани йўқ.

Сўнгги кунларда Сурия мавзуси сабаб Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашгани айтилади.