Қримда Украина фойдасига жосуслик қилишда гумонланувчи шахслар ушланди
(last modified Thu, 16 Apr 2020 05:58:21 GMT )
апрел 16, 2020 10:58 Asia/Tashkent
  • Қримда Украина фойдасига жосуслик қилишда гумонланувчи шахслар ушланди

Қрим ярим оролида Украина фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди.

Спутник сайтига кўра,  уларнинг ҳаракати Россия ҳудудида теракт уюштириш ва давлат сирини ўғирлашга қаратилган.

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Украина ҳарбий разведкаси Херсон бўлинмаси бошлиғи 1975 йилда туғилган полковник Ахмедов Олег Алишерович раҳбарлиги остида ҳаракат қилишган.

Ахмедов гуруҳига Киевга 2017-2018 йилларда давлат сирини беришда гумон қилинаётган россиялик ҳарбий аёл ва жосусликда гумон қилинаётган Украина фуқароси кирган. Ҳозирда уларга нисбатан Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ёрлиқ