Толибон гуруҳи оташкесим борасидаги Ашраф Ғани таклифига қарши чиқди
(last modified Sat, 18 Apr 2020 08:15:17 GMT )
апрел 18, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи оташкесим борасидаги Ашраф Ғани таклифига қарши чиқди

Толибон наттоғи, оташкесим ўрнатиш ва урушни тўхтатиш уун Ашраф Ғани қилган таклифига рад жавобини берди.

Ориё Афғонистон- нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Забеҳуллоҳ Мужоҳид,  ўз сўзларида  Ашраф Ғани  коронавирусни баҳона қилиб ўз қудратини мустаҳкамлаш мақсадида оташкесим имкониятидан сууистеъмол қилмоқда деб иддао қилди.

Толибон наттоғи шунингдек,  Кобул давлати оташкесим ва ё урушни тўхтатишни истаса,  тинчлик йўли олдида тўсиқлар яратмаслиги лозим деб қўшимч қилди.

Пайшанба куни Афғонисон президети Ашаф Ғани  яна бир бор Толибон гуруҳини  БМТ, минтақа мамлакатлари ва  Афғонистон давлати ва халқининг хоҳишига ижобий жавоб бериб,  урушни тўхтатиши ва коронавирусни кўпроқ тарқалишини олдини олиш учун мамлакатда оташкесимга риоя қилишини таъкидлади.

Бундан олдин,  БМТ Толибон гуруҳини  коронавирусга қарши кураш ва оташкесим жорий қилиш хусусида ёрдам кўрсатишини сўраган.

Аммо Толибон гуруҳи  коронавирус пандемияси бу гуруҳ назорат остидаги минтақада тарқалганида Толибон фақат  уша минтақада урушни тўхтатади деб эълон этган.