Путин: Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назорат остида
(last modified Sun, 19 Apr 2020 09:46:39 GMT )
апрел 19, 2020 14:46 Asia/Tashkent
  • Путин: Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назорат остида

Россияда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият тўлиқ назорат остида. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин россияликларга йўллаган Пасха байрами табригида маълум қилди

Спутник сайтига кўра, Путин шунингдек ҳукуматнинг барча органлари ҳамжиҳатлик билан ҳамда масъулиятни ҳис этган ҳолда ишламоқда деб айтган.

“Вазият тўлиқ назорат остида. Барча жамоатимиз умумий таҳдид олдида бирлашмоқда”, - деди у.

Путин Россия юборилган синовдан муносиб равишда ўтишини таъкидлади. Бунинг учун унинг ресурс ва захиралари бор

Россия соғлиқни сақлаш муассассалари ҳозиргача мамлакатда 1 миллион 81 минг нафарни коронавирусга тест топширганини маълум этди.

Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 36 минг 793 нафарга етди ва улардан 313 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ