Ненси Пелоси яна АҚШ президентини танқид қилди
АҚШ намояндалар мажлиси раиси коронавивирусга қарши курашда мамлакат президенти ва давлатининг ҳатти - ҳаракатини танқид қилди.
Кеча АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси ЭЙ БИ СИ-Нюс телеканалига берган интервьюсида, АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус инфекцияси сеҳрли равишда нобуд бўлишини иддао қилганди дея айтди.
Пелоси ўз сўзларида коронавирус тарқалиши ва хавфини ёлғон эканлигини иддао қилган Дональд Трамп ҳаракатларига ишора этиб, АҚШ президенти, коронавирусни тарқала бошлангани билан тиббиёт соҳаси экспертларининг илмий маъуломотларини кўрмаганга олди деб қўшимча қилди.
Пелосига кўра, Трамп илгаригидек хатоликларни давом эттирса кўпроқ хавф- хатарга дучор бўламиз дея аниқлик киритди.
АҚШ штатлари масъулларидан аксарияти, Трампни коронавирусга қарши кураш равишидан рози эмаслар ва давлат ҳатти -ҳаракатини пассив эканлигини таъкидлаб келишмоқда.
Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача АҚШда 764 минг нафар коронавирусни юқтириб олган ва улардан 40 мингдан ортиғи вафот этган.