ЖССТ коронавирус тарқалиши хусусида яна огоҳланирди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раиси, коронавирус тарқалишини ҳозиргача ўз авжига етмагани тўғрисида огоҳлантирди.
Кеча ЖССТ раиси Тедрос Адҳаном Женевада бу ташкилот матбуот конференциясида коронавирус пандемиясини тарқалишининг оғир оқибатларига тўхталиб, " энг ёмон ҳодисалар" ҳали рўй бергани йўқ деб таъкидлади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори тиббиёт соҳасида ривожланмаган Африка қитъаси мамлакатларида коронавирусга чалиниш ҳолатларидан хавотир билдирганди.
У шунингдек, бизга ишонинг. ёмон ҳодисалар олдинда, бинобарин ушбу трагедияни олдини олишимиз зарур. Бу вирус борасида кўп инсонлар ҳалигача лозим маълумотга эга эмаслар деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёнинг 2 миллион 500 мингга яқин инсонлари коронавирусни юқтириб олган ва улардан 170 минг нафари ҳам вафот этган.