Коронавирусга чалинган икки хитойлик шифокор териси қорайиб кетишган
(last modified Wed, 22 Apr 2020 06:58:56 GMT )
апрел 22, 2020 11:58 Asia/Tashkent
  • Коронавирусга чалинган икки хитойлик шифокор териси қорайиб кетишган

Хитойлик шифокорлар коронавирусдан қорайиб кетишгани хабар қилинди

Дейли мейлга таяниб, хабар.уз га кўра, коронавирус туфайли ҳалок бўлишига оз қолган хитойлик шифокорлар териси қорайиб кетганини пайқаб қолишган.

Хитойлик шифокорлар  январь ойида Ухань марказий шифохонасида беморларни даволаётганда вирусни юқтириб олишган. Экстракорпораль мембранали оксигенация (ЭКМО) усули билан даволангач, касалликни енгиб, ҳушига келишган.

Коронавирус организмга тарқалгач, жигар зарарланган. Бунинг натижасида келиб чиққан гормонал дисбаланс шифокорларнинг териси нотабиий тусга киришига сабаб бўлган, дея маълум қилишди клиникадаги тиббиёт ходимлари.

«Илк бор ўзимга келиб, аҳволимдан бохабар бўлганимда қўрқиб кетдим. Кўп даҳшатли туш кўрдим», — деди шифокорлардан бири.