Россияда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 58 мингга яқинлашди
(last modified Wed, 22 Apr 2020 10:19:41 GMT )
апрел 22, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 58 мингга яқинлашди

Сўнгги кунларда Россияда яна минглаб инсонларда коронавирус инфекцияси аниқлангани билан мамлакатда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони 57 минг 999 нафарга етди.

Бугун Россиядаги коронавирусга қарши кураш маркази кечадан бери мамлакатда яна 57 нафарни коронавирусдан вафот этиши билан қурбонлар сони 513 нафарга етган деб эълон қилди.

Россиянинг тиббий муассасалари ҳозиргача мамлакатнинг 2 миллион 250 минг нафари тестдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Россия президенти ҳам  мамлакатда коронавирус ўз авжига етмаган ва олдинда қийин кунларни бошдан кечиришимиз тўғри келади дея айтганди.

 

Ёрлиқ