Британия илгаригидек репрессив режимларни қурол- яроқ биан таъминламоқда
Тарқатилган сўнгги маълумотларга биноан, Британия давлати репрессив режимларга қурол- яроқ экспорти ҳамжини янада оширган.
Гардиан газетасининг хабар қилишича, Британия давлатининг қурол экспорти борасидаги маълумотлари Лондон 2018- чи йилга қараганда 2019- чи йилда репрессив режимларга қурол экспортини 1 миллиард фунтга кўпайтирганини кўрсатмоқда.
Бу рақам 300 фойизга ошган ва қурол -яроқ контроли ҳомийлари гуруҳлари томонидан танқид этилмоқда.
Бу гуруҳлар Британия давлати ўз манфаатини инсон ҳуқуқларидан устун қуяди, деган ақидага эгалар.
Қурол- яроқ экспортига тегишли таҳлилий маълумотларга кўра, 2019- чи йилда Британия давлати " Эркинлик уйи" номли инсон ҳуқуқлари муассасаси уларни репрессив режим сифатида эълон этган 48 мамлакатнинг 26 тасига 3 миллиард фунт маблағида қуролларни экспорт этган.
Қурол- яроқ тижоратига қарши кураш компаниясидан бўлган Эндрю Шмитнинг фикрича Британиянинг қурол -яроқ саноати инсон ҳуқуқларини паймол этувчилар нуфузи остида диктаторлик тузумдир. Британия давлати шунингдек Саудия Арабистонини қурол билан таъминлайдиган давлатлардан ҳисобланади.